Warner Bros компанияси «Гарри Поттер ва лаънатланган бола» пьесасининг киноталқинини суратга олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналист Жим Хилл маълум қилди, дея хабар беради «Comicbook.com».
Асар трилогия, яъни уч қисмдан иборат ҳолда экранлаштирилади. Уларда оригинал фильмларда бош қаҳрамонларни ўйнаган актёрлар пайдо бўлади.
Суратга олиш ишлари «Фантастик махлуқлар ва улар қаерда истиқомат қилади» фильми устидаги ишлар якунланганидан сўнг бошланади.
Трилогиянинг охирги қисми 2024 йилда экранларга чиқиши мўлжалланган. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)