Кувайтда Disney’нинг «Соҳибжамол ва махлуқ» фильмини прокатдан олиб ташланди, дея хабар беради «Газета.ru».
Фильмнинг Кувайтдаги намойиши 16 март, пайшанба куни бошланган эди. Ахборот вазирлиги қошидаги цензура департаментининг фильмга нисбатан билдирган хавотири сабаб, Миллий кинокомпания душанбадан бошлаб намойишни тўхтатди.
Дастлаб кинокомпания фильм маълум бир таҳрирдан сўнг яна прокатга қайтишини билдирган эди, бироқ энди «қадриятларга номувофиқлик ва нисбатан ёш аудитория олдидаги жавобгарлик» сабаб «Соҳибжамол ва махлуқ» намойиш этилмаслиги эълон қилинди.
Компания вазият юзасидан бундан ортиқ изоҳ беришни истамади.
Аввалроқ, Disney «Соҳибжамол ва махлуқ»ни Малайзияда намойиш этиш учун уни таҳрирлашдан бош тортгани маълум бўлган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)