Жанубий Корея собиқ президенти Пак Кин Хе прокуратура биносини сўроқ бошланганидан кейин 22 соат ўтгач, тарк этди, деб ёзади «Корреспондент.net» Reuters’га таяниб.
Прокуратура Пак Кин Хени унинг ўтган йил охирида ҳибсга олинган яқин дугонаси Чхве Сун Силь аралашган 13 та коррупция ҳақидаги ишга алоқадорликда гумон қилмоқда.
Пак Кин Хени сўроқ қилиш 14 соат давом этди ва маҳаллий вақт билан қарийб ярим кечаси якунланди. У ёзиб олинган кўрсатмаларнинг тўғрилиги текширилганидан кейингина прокуратура биносини тарк этиши керак эди.
Yonhap News маълумотларига кўра, Пак Кин Хе унга қарши қўйилаётган айбловларнинг барчасини рад этган ҳамда «ўзи ҳеч нарсага аралашмагани ва ҳеч нарса ҳақида билмагани»ни таъкидлаган.
Изоҳ (0)