КХДРда 22 март куни эрталаб ўтказилган ракета синови муваффақиятсиз бўлди. Бу ҳақда Корея Республикаси миллий мудофаа вазирлиги вакили маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Жанубий Корея ҳукумати вазиятдан хабардор», — деди у Япониянинг Kyodo агентлиги биринчи бўлиб тарқатган ракета синови ҳақидаги хабарни изоҳлар экан. «Ҳозирча маълум бўлгани шуки, ракета парвози муваффақиятсиз бўлган», — дея қўшиб қўйди офицер.
Унинг сўзларига кўра, мудофаа вазирлиги разведка маълумотларини текширишда ва таҳлил қилишда давом этмоқда.
Аввалроқ Kyodo агентлиги Япония ҳукуматидаги манбаларига таяниб, КХДР мамлакат шарқидаги Вонсан шаҳри ҳудудидан ракета учиргани ҳақида хабар берган эди. Ракеталар сони ва уларнинг турлари ҳақида маълумот берилмаяпти.
Изоҳ (0)