АҚШ президенти Дональд Трапнинг қизи Иванка давлат раҳбари маслаҳатчиси ҳуқуқида Оқ уйда алоҳида кабинетни эгаллайди ва отасининг «кўз-қулоғи»га айланади. Бу ҳақда Иванка Трампнинг адвокати Жейми Горелик маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Гореликка кўра, унинг кабинети АҚШ президенти қароргоҳи ғарбий қисмида, иккинчи қаватда жойлашади.
Олдинроқ 35 ёшли Иванка отасига фақат аёллар ҳуқуқи борасида кўмак бериши айтилган эди. Бироқ энди унинг фаолият доирасига кенг кўламдаги масалалар кириши маълум бўлди.
Шу билан бирга, АҚШ президентининг қизи қасамёд келтирмайди ва расман бирор лавозимни эгалламайди. Унга давлат раҳбари маслаҳатчиси тариқасида маош ҳам тўланмайди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)