БМТнинг Ироқдаги гуманитар координатори Лиз Гранде ғарбий Мосулни ИШИД террорчилик ташкилотидан озод қилиш бўйича олиб борилаётган жанговар ҳаракатлар натижасида 300 мингдан зиёд маҳаллий аҳоли шаҳарнинг шу қисмини ташлаб чиқиши мумкинлигини маълум қилди, дея ёзади «Коммерсант.ru».
«Ғарбий Мосулдаги гуманитар операция шаҳарнинг шарқий қисмида амалга оширган худди шундай операциямизга нисбатан кенг қамровли ва анча мураккаб», — деди БМТ вакили.
Гранде хоним шаҳарнинг ғарбий қисмида муҳит бошқача эканини айтиб, «айниқса, зич аҳоли жойлашган туманларнинг ўн минглаб фуқаролари бошпана топиш илинжида сарсон», дея қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда 650 минг атрофида аҳоли ғарбий мавзелар ичида, уларнинг аксарияти жанговор ҳаракатлар маркази — эски шаҳар ҳудудида.
Аввалроқ, Ироқ ҳукумат қўшинлари мамлакатда катталиги бўйича иккинчи ўринда турадиган, 2014 йилдан бери ИШИД назорати остида бўлган Мосул шаҳри учун жанглар ҳал қилувчи ғалабага эришгани маълум бўлган эди. Мосулнинг ғарбий қисмидаги жанговар ҳаракатлар натижасида Ироқ армияси Вади-ал-Ҳажар туманини эгаллади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)