Америка ҳукумати АҚШ ҳудудига парвозларни амалга оширувчи Яқин Шарқ ҳамда Шимолий Африка мамлакатларининг саккизта давлатига самолёт бортида кўплаб электрон ускуналарни ташишни тақиқлаш ниятида, деб хабар беради «Коммерсантъ».
ABC News Америка мансабдорларига таянган ҳолда хабар беришича, тақиқ Миср, Иордания, Кувайт, Марокаш, Қатар, Саудия Арабистони, Туркия ҳамда Бирлашган Араб Амирлигига тегишли бўлади.
Reuters’ суҳбатдошига кўра, самолёт бортида электроника воситаларини ташишга қўйилиш эҳтимоли бўлган тақиқ террористик хавф билан боғлиқ бўлиши мумкин. Манбанинг таъкидлашича, тақиқдаги рўйхатга мобил телефонлар кирмайди, фақатгина катта ҳажмдаги қурилмалар: ноутбук, планшет, Kindle электрон китоблари ва ҳатто камералар киради.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)