18 март, шанба куни Екатеринбург шаҳри «Ёшлик» майдонида биринчи бор тошлар ўрнида «Ока» автомобилидан фойдаланган ҳолда «автокёрлинг» турнири бўлиб ўтди, дея хабар беради TJournal.
Ўйинчиларга жароҳат етмаслиги ҳамда машина корпуси енгилроқ бўлиши учун унинг ойна ҳамда двигателлари олиб ташланди. Мусобақа учун олтита машина тайёрланди.
Иштирокчилар 10 кишидан иборат тўртта жамога бўлинди, ғолибга 100 минг рубль миқдорида мукофот тақдим этилди.
Бу тадбирнинг ташкилотчиси «Смартполис» суғурта агентлиги. Уларнинг сўзларига кўра, ташкилотчиларнинг мақсади автомобиль суғуртасининг муҳимлигини ҳамда автотрассаларда ЙТҲ қоидаларига риоя қилишни эслатиб қўйишдан иборат.
Изоҳ (0)