Хитойнинг Чунцин шаҳри метрополитени қурувчилар томонидан ер устидаги бир рельсли йўналишни қуришда қабул қилинган ноодатий қарор билан сайёҳлар ва фотографлар эътиборини ўзига қаратмоқда. 2004 йилда йўналишни қуришда 19 қаватли бинони айланиб ўтиш эмас, балки йўлни бинонинг ичидан ўтказишга қарор қилинган. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
ОАВларнинг маълумотларига кўра, товуш изоляцияси шу даражада қилинганки, поезднинг овози идиш ювиш машинаси овозидан пастроқ чиқади. Бироқ бинода яшовчиларнинг баъзилари бош оғришидан шикоят қилади.
Шаҳар транспорт департаментининг маълумотларига кўра, бундай қарор шаҳарда аҳолининг жуда зич яшаши сабабли қабул қилинган. Аҳолининг зичлиги кўпинча автомобиль ва темир йўлларнинг қурилишида жиддий муаммоларни келтириб чиқаради. Турли маълумотларга кўра, шаҳарда 28 дан 40 миллионгача аҳоли истиқомат қилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)