Кореяшунос профессор Роберт Келли 10 март куни «Би-би-си»га жонли эфирда интервью бераётган вақти унинг хонасига қизи ва ўғли кириб келган, сўнг болаларнинг онаси хонага ҳовлиққанича кириб, болаларни олиб чиқиб кетган эди. Интернет фойдаланувчиларининг аксарияти видеога тушиб қолган аёлни болаларнинг онаси эмас, балки энагаси деб ўйлаган.
Мавзуга доир: Профессор уйидан «Би-би-си»га интервью бераётган эди. Шу вақт хонага фарзандлари кириб келди
«Мен гапирган вақт ва меҳмонхонада турган телевизордаги эфир вақти орасида 20 сония фарқ бўлган. Шунинг учун хотиним нима бўлаётганини тушунмаган, у Мерион хонага кириб келганини 20 сониядан сўнг кўрган. Шу туфайли у хонага отилиб кирган. Мен аҳмоқлик қилиб эшикни ёпмаганман», — деб ҳикоя қилди Келли.
Профессорнинг аниқлик киритишича, унинг хонасида болаларнинг ўйинчоқлари ва китоблари сақланади, шунинг учун болалар хонага кирган. «Интервьюни ўзингиз тўхтатасиз деган умидда мен ўзимни ҳеч нарса бўлмагандек тутиб турдим», — дея ўз сўзига қўшимча қилди профессор.
Келлининг сўзларига кўра, унинг оиласи «Би-би-си» унга қайтиб қўнғироқ қилмайди, деб ташвишланган. Шунингдек, Жуна Ким оиласига қиладиган ғамхўрлиги учун медаль олишга ҳақли, деб таъкидлади профессор.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)