Туркиянинг Россиядаги элчиси Ҳусайн Дириоз Анқара АҚШ президенти Дональд Трампнинг Сурияда «хавфсиз ҳудудлар» ташкил этиш бўйича режаси тафсилотларидан бехабар эканлигини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Унинг сўзларига қараганда, бу каби ҳудудларнинг ташкил этилиши қочоқларнинг уйга хавфсиз қайтишини таъминлаши мумкин.
Туркия анчадан буён халқаро ҳамжамиятга Сурияда хавфсиз ҳудудларни ташкил этишни таклиф қилмоқда. Қочоқлар билан боғлиқ катта муаммо мавжудлигини кўриб турибмиз. Жумладан, Сурияда ҳам миллионлаб одамлар мамлакатдан қочмоқда. Бу эса Туркия ва Европа, шунингдек, Европа институтларини қийин вазиятга солмоқда. Туркия аллақачон миллиардлаб доллар сарфлади, Иордания ҳам.У Трамп ушбу ғоя ҳақида умумий гапирганлиги, бироқ Туркия унинг тафсилотларидан бехабар эканлигини маълум қилди.Ҳусайн Дириоз, Туркиянинг Россиядаги элчиси
Изоҳ (0)