Малайзия полицияси Куала-Лумпур аэропортида ўлдирилган Ким Чон Намнинг шахсини аниқлашда Хитой томонидан тақдим этилган бармоқ изларидан фойдаланди. Бу ҳақда The Star манбаларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Нашрнинг билдиришича, Хитой расмийлари Интерпол орқали марҳум шахсини аниқлаш учун зарур маълумотларни етказди. Шунингдек, Хитой полициясининг 20 нафар ходими малайзиялик ҳамкасбларига бу жараёнда кўмак берди.
10 март куни Малайзия полицияси раҳбари Холид Абу Бакр пойтахт аэропортида ўлдирилган шахс чиндан ҳам КХДР етакчисининг акаси Ким Чон Нам эканлигини тасдиқлади.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Субраманиам Сатхасивам ўлим ман этилган VХ асаб-фалаж моддаси таъсирида юз берганлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)