Мьянмадаги энг йирик шаҳар — Янгондан шимолда жойлашган аҳоли пунктларида 5,1 магнитудали зилзила юз бериши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Kyodo агентлиги маҳаллий ижтимоий таъминот, ёрдам кўрсатиш ва кўчириш вазирлигига таяниб хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
Маълумотларга кўра, зилзила оқибатида кўп сонли вайронагарчиликлар юз берган. Янгоннинг марказий туманларига ҳам зарар етган.
Изоҳ (0)