Мексиканинг Қуйи Калифорния штати Мехикали шаҳрида полиция вертолётининг қулаши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, дея хабар беради «Газета.ru».
Вертолёт парраклари осма симларга тегиб кетиши натижасида учувчи бошқарувни йўқотган. Натижада вертолёт ерга қулаб, портлаб кетган.
Хабарда айтилишича, вертолёт маҳаллий тоғлардан бирига қуёш чиқишини томоша қилиш мақсадида чиқиб, сўнг бедарак йўқолган аёлни қидириш ишларида қатнашаётган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)