АҚШ Давлат департаментига мамлакат БМТ дастурлари бюджетига ажратадиган бадални ярмидан кўпроғига қисқартириш ҳақида кўрсатма берилди. Бу ҳақда Вашингтонда чоп этиладиган Foreign Policy журнали манбаларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Нашрга кўра, бугунги кунда АҚШ халқаро ташкилотга йилига 10 миллиард доллар сарфлайди.
Foreign Policy Трамп маъмуриятининг харажатларни қисқартириш ниятини «тинчликни таъминлаш, болаларни эмлаш, ядро қуроли тарқалмаслигини кузатиш, Суриядан тортиб Ямангача бўлган уруш ўчоқларида музокаралар олиб боришга қаратилган халқаро операциялардан чекиниш», деб баҳолади.
Вашингтонда 16 март, пайшанба куни АҚШнинг янги федерал бюджети лойиҳаси тақдим этилиши кутилмоқда. Лойиҳада Давлат департаменти, АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги ва хорижий ёрдам дастурлари , жумладан, БМТнинг молиялаштирилиши 37 фоизгача қисқартирилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)