Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Шотландия биринчи вазири Никола Стерженга минтақа мустақиллиги масаласида иккинчи референдумни ўтказиш ҳуқуқини бермайди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» маълум қилди.
«Бош вазир бу Brexit бўйича музокаралар олиб борилаётган пайтдаги овоз беришни англатишини билдирди. Буни овоз бериш учун умуман мақбул бўлмаган вақт танлангани ҳақидаги баёнот сифатида қабул қилиш мумкин», — дея маълум қилди The Times нашрига мамлакат ҳукуматидаги манба.
Аввалроқ Шотландия биринчи вазири Никола Стержен келаси ҳафта янги референдумни ўтказишга рухсат беришни сўраб, Шотландия парламентига мурожаат қилиши билдирилганди.
Стерженга кўра, референдум 2018 йил кузи ва 2019 йил баҳори оралиғида ўтказилиши мумкин.
Изоҳ (0)