АҚШ президенти Дональд Трамп ҳокимият ижро тармоғини қайта ташкил этиш режасини жорий қилишга қаратилган фармонни имзолади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Янги қонун муассасаларни ихчам ва самарали тузилмаларга айланишига хизмат қилиши керак. Ҳозирда бир-бирининг вазифасини такрорлаш ва ортиқча маблағ сарфлаш ҳолатлари кўп. Миллиардлаб доллар ҳавога совурилмоқда.Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсерга кўра, вазирликларга харажатларини синчиклаб кўриб чиқиш ва турли дастурларга ажратиладиган маблағларни кўриб чиқиш топширилган.Дональд Трамп, АҚШ президенти
Шунингдек, президент аппарати бюджет бошқармаси раҳбарига федерал ҳукумат фаолиятини «муассасаларни қайта ташкиллаш, бирлаштириш, зарур бўлганда эса тарқатиб юбориш йўли билан яхшилаш» вазифаси юклатилган.
Режа Конгрессга тақдим этилади, бироқ уни амалга ошириш билан ижро ҳокимияти тизимлари шуғулланади.
Изоҳ (0)