1980 йилларда машҳур бўлган Россиянинг «Ласковий май» гуруҳи продюсери ва собиқ яккахони Андрей Разиннинг ўғли 16 ёшида вафот этди. Бу ҳақда артистнинг турмуш ўртоғи Наталья Грозовская Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
Наталья Грозовская ўғли юрак хуружидан вафот этганини таъкидлади. Ўсмир ҳалок бўлганини Андрей Разин ҳам тасдиқлади. У ўғли билан тушган сўнгги суратини Instagram’даги саҳифасига жойлади.
Андрей Разин 1980 йиллар охирида «Ласковий май» гуруҳи продюсери сифатида танилган. Унинг ўзи ҳам гуруҳда бир нечта қўшиқлар ижро этган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)