2017 йил 6 март куни Autograph санъат галереясида рассом Санжар Жабборов аёлга бағишланган ўзининг «Enchantress» – «Аёл сеҳри» ижод намуналари тўпламини тақдим этди. Ёзувчи Салмана Рушдининг «Флоренциялик сеҳргар» романидан илҳомланган рассом аёлнинг серқирралиги ва жозибадор сеҳрини ёритиб берган.
«Аёл сеҳри» картиналар тўплами Санжар Жабборов ижодида янги босқич бўлиб, суратларда давр, инсон ва макон алоқаси акс этади.
Кўргазманинг очилиш маросимига дипломатик корпус, халқаро ташкилотлар, бизнес соҳаси, ОАВ, ижод аҳли вакиллари ташриф буюрди. Кўргазма Dinara&Co нашриёт уйи томонидан ташкил этилди.
Кўргазма 7 мартдан 20 мартгача давом этади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)