Таниқли ҳинд актёри Амитабх Баччан Хитойнинг янги OnePlus смартфон бренди элчисига айланди, деб ёзади «Mobinfo.uz». Бу ҳақда актёрнинг ўзи расмий Twitter саҳифасида маълум қилди.
Ҳинд киноси юлдузи OnePlus брендини энг йирик смартфон бозорларидан бири — Ҳиндистонда илгари суриши кутилмоқда.
Баччан бунгача ҳам смартфон ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорлик қилган. 2015 йилда у LG компаниясига LG G4 моделини реклама қилишда ёрдам берган эди.
Изоҳ (0)