Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейига Гулбаҳар Изентаева директор этиб тайинланди. Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар бермоқда.
Аввалроқ музей директори Мақсет Қарлибоев вазифасидан озод этилгани, Анора Пахратдинова музей директори вазифасини вақтинчалик бажариб тургани ҳақида хабар берилган эди.
Маълумот учун, Савицкий номидаги музей Нукус шаҳрида жойлашган бўлиб, Ўзбекистондаги энг йирик музейлардан бири ҳисобланади.
У 2015 йили «Ўзбекмузей» жамғармаси, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Фанлар академияси ҳамкорлигида ташкил этилган танловда «Йилнинг энг яхши музейи» номинациясида ғолиб бўлган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)