Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Туркия чегарасида ҳалокатга учраган Сурия ҳарбий-ҳаво кучларининг МиГ-21 қирувчи самолёти учувчиси ҳаво кемаси уриб туширилганини маълум қилди. Бу ҳақда Туркиянинг Haber7 телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Учувчи Туркия расмийлари вакиллари билан мулоқотда бўлди ва Латакиядан Идлибга жанговар вазифани бажариш учун йўл олганини билдирди. Шундан сўнг унинг қирувчи самолёти уриб туширилади.

Учувчи Сурия армияси зобити 56 ёшли Маҳмуд Суфхон эканлиги айтилмоқда. Катапультани амалга ошириш жараёнида ва ерга қўнишда унинг умуртқаси, оёқлари шикастланган, юзидан жароҳат олган.

Ҳозирда у Туркия касалхонасига ётқизилган бўлиб, умумий ҳолати шифокорлар томонидан қониқарли баҳоланмоқда.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар