ИШИД террорчилик гуруҳи бошлиғи Абу Бакр ал-Бағдодийнинг амакиваччаси Ироқнинг Мосул шаҳри ғарбий даҳаларини озод қилиш бўйича операциялар чоғида ҳукумат кучлари томонидан ҳибсга олинди, деб ёзади «ТАСС» Al Sumaria телеканалига таяниб.
Унинг маълумотларига кўра, Ироқ федерал полицияси отрядлари ал-Бағдодийнинг амакиваччасини Эл-Жусак туманида қўлга олган. Биринчи рақамли террорчининг қариндоши деб тахмин этилаётган шахснинг исми ошкор этилмаяпти. Жангарининг шахси ва аниқ жойлашган ўрни Ироқ разведкаси маълумотлари орқали белгиланган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)