Хитой мамлакатнинг маъмурий тумани ҳисобланадиган Гонконг билан муносабатларда «бир давлат — икки тизим» тамойилига амал қилишда давом этади. Бу ҳақда Хитой Давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Биз «бир давлат — икки тизим» тамойилига ҳар томонлама ва аниқ амал қилишда давом этамиз. Бунда ўз-ўзини бошқаришнинг юқори даражаси, яъни Гонконгни маҳаллий аҳолининг ўзи бошқариши назарда тутилади.Шу билан бирга, Хитой ҳукумати раҳбари «Гонконг мустақиллиги» тўғрисидаги шиорнинг истиқболи йўқ эканлигини билдирди.Ли Кэцян, Хитой Давлат кенгаши бош вазири
Маълумот учун, Гонконг 1997 йилда Буюк Британиядан Хитойга қайтариб берилган.
Изоҳ (0)