Fox News телеканалининг ахборот дастурлари олиб борувчиси Хизер Науэрт АҚШ Давлат департаменти матбуот хизматини бошқаради ва унинг расмий вакилига айланади. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Bloomberg манбаларига кўра, 47 ёшли Науэрт яқин орада ташқи сиёсий маҳкама матбуот хизмати раҳбарлигига киришади. Давлат департаментидаги журналистлар учун брифинглар тўхтаб қолганидан икки ой ўтиб — 6 март, душанба кунидан қайтадан тикланади.
Агентликнинг таъкидлашича, президент Трамп бир неча бор Fox & Friends тонгги шоусини ўзининг севимли кўрсатувлари қаторида тилга олган. Дастур сайловларда ғалаба қозонишга илҳомлантирганини билдирган. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)