Футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг 1-турида энг кам томошабин «Бунёдкор» стадионига ташриф буюрди.
ПФЛ сайти ўйинлар ҳисоби акс этган саҳифаларида стадионларга қанча мухлис ташриф буюрганига ойдинлик киритган. Унга кўра, «Бунёдкор»нинг «Сўғдиёна»га қарши учрашувини кўриш учун 509 ишқибоз келгани маълум бўлган.
Мавзуга оид: «Бунёдкор» стадиони 34.800 томошабинга мўлжаллаб қурилган.
Наманганнинг «Навбаҳор» клуби ўтган мавсумни «Бунёдкор»дан анча ёмон ўтказиб, бир амаллаб Олий лигада жон сақлаб қолганди. Шунга қармай клубнинг «Обод»га қарши учрашувини кўриш учун 12.311 ишқибоз стадионга кирди. Бу 1-турнинг энг яхши натижаси бўлди.
Мавзуга оид: 2016 йилги мавсум «Бухоро» футбол клуби мухлис тўплаш борасида энг яхши кўрсаткични қайд этганди.
«Пахтакор»нинг «Қизилқум»га қарши ўйинини 4.153 мухлис стадионда кузатди. Бунга стадионга киришнинг бепул қилиб қўйилгани сабабми ёки йўқ — аниқ эмас.
Мавзуга оид: «Пахтакор» ўйинга бир ҳафта қолганида «Омадли мухлис» лотереяси ҳақида жар солган бўлиб, қимматбаҳо совғалар қаторида Damas автомобили ҳам ўйналишини айтиб ўтганди. Ўйин куни эса Damas кейинги турга қолгани маълум бўлди. Стадионга ташриф буюрган мухлисларнинг неча фоизи учрашув кунги хабардан бехабар бўлиб, «Пахтакор»га Damas илинжида келгани аниқ эмас. Шунингдек, стадионга талабалар мажбуран олиб келинган бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар бор.
1-турдаги мухлислар статистикаси
«Навбаҳор» — «Обод» 2:1 (12.311)«Бухоро» — «Олмалиқ» 1:0 (12.200)«Қўқон-1912» — «Насаф» 1:2 (8.135)«Шўртан» — «Нефтчи» 1:0 (4.557)«Пахтакор» — «Қизилқум» 3:1 (4.153)«Машъал» — «Локомотив» 0:1 (2.024)«Металлург» — «Динамо» 0:2 (1.029)«Бунёдкор» — «Сўғдиёна» 1:0 (509).«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)