Ўзбекистон Замонавий бешкураш федерацияси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтди. Федерациянинг «Газета.uz»га хабар қилишича, янги ташкил этилган федерация президенти этиб Фаррух Фазлиев сайланган.
Замонавий бешкурашда спортчилар от спорти, қиличбозлик, ўқ отиш, югуриш ва сузиш бўйича беллашади.
Март—апрель ойларида замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон чемпионатини ўтказиш режалаштирилган бўлиб, унинг якунларига кўра мазкур спорт тури бўйича мамлакат миллий терма жамоаси шакллантирилади.
Федерация халқаро биринчилик ва мусобақаларда иштирок этиш учун Халқаро замонавий бешкураш кенгашига аъзо бўлишни режалаштирган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)