Греция Жаҳон банкидан мамлакатдаги ишсизлик даражасини пасайтириш учун 3 миллиард евро сўради. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
The Wall Street Journal манбаларига кўра, Греция расмийлари Жаҳон банки пулларини яқин 3 йил мобайнида 100 мингга яқин янги иш ўрни яратишга сарфлашни режалаштирмоқда.
Бироқ манбалар, мамлакатнинг молиявий ҳолатидан келиб чиқиб, Греция банкни кредит ажратишга кўндириши қийин бўлишини билдирмоқда.
Жаҳон банки вакили Греция муассасага ёрдам сўраб мурожаат этганини тасдиқлади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)