Франциянинг Кале шаҳри мэри Наташа Бушар кўнгилларга ноқонуний муҳожирларга егулик тарқатишни тақиқлаб қўйишга қарор қилди, деб ёзади «Коммерсантъ».
Figaro нашри маълумотларига кўра, мэр шаҳарда янги муҳожирлар лагери пайдо бўлишидан хавфсирамоқда. «Биз бошимиздан ўтган нарсани яна бир бора бошдан кечиришни истамайман: биз бундан жиддий жабр кўрдик», — деди Бушар хоним.
Нашр эслатишича, ўтган йили Каледа ноқонуний муҳожирлар лагери бузилгач, қочоқлар Парижга кўчиб ўта бошлаганди. У ерда ҳукумат муҳожирларни қабул қилиш учун алоҳида бинони жиҳозлашни буюрганди. Шу билан бирга, янги марказ бор-йўғи 400 кишига мўлжаллангани учун, одамлар оқимига дош беролмаслиги маълум қилинганди.
Изоҳ (0)