Қозоғистон парламенти мажлиси ва сенати (қуйи ва юқори палаталари) депутатлари 3 март куни бўлиб ўтган мажлисда «Қозоғистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади, деб ёзади «Коммерсантъ».
Ҳокимият тармоқлари ўртасида ваколатларни қайта тақсимлаш таклифи билан Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ўтган йилнинг декабрида чиққан эди. Январда Қозоғистон давлат ОАВлари конституцияга киритиш таклиф этилаётган ўзгартиришлар лойиҳасини тақдим қилган эди. Ҳужжат, шу жумладан, президентнинг қатор ваколатларини парламент ва ҳукуматга бериш ҳамда вазирлар маҳкамасининг ижтимоий-иқтисодий жараёнларни тартибга солиш борасидаги масъулиятини оширишни кўзда тутади.
Изоҳ (0)