Яманда АҚШ авиазарбаси натижасида «Ал-Қоида Арабистон ярим оролида» гуруҳи етакчиларидан бири Усома Ҳайдар ўлдирилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
NBC телекомпаниясига кўра, мазкур маълумотни террорчининг қариндошларидан бири тасдиқлаган.
Усома Ҳайдар ва яна бир неча жангари бўлган автомобиль самолёт ёки учувчисиз учиш қурилмаси ёрдамида йўқ қилинган.
Усома Ҳайдар Яманда исёнчи хусийлар, шунингдек, Саудия Арабистони ва БАА кучларига қарши жангларда иштирок этгани айтилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)