Хитой расмийлари 2017 йилда мудофаа учун ажратилаётган харажатларни 7 фоизга кўпайтиради. Бу ҳақда мамлакат халқ вакиллари йиғини 5-сессияси арафасида ўтказилган матбуот анжумани чоғида унинг расмий вакили Фу Ин маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсант.ru».
«Ҳар йили ҳукумат мудофаа харажатларини белгилаб беради. 2017 йилда ҳарбий бюджет 7 фоизга ошади, харажатлар улуши мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 1,3 фоизини ташкил этади», — дея таъкидлади Фу Ин.
Расмий вакил АҚШ ҳам ҳарбий харажатларни оширганини эслатиб ўтди.
«Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясида унинг қатнашчиларига мудофаа учун сарфланадиган маблағ ҳажмини ЯИМнинг 2 фоизигача ошириш тавсия этилди. Шу боис биз ҳам ҳарбий харажатларни кўпайтиришда давом этмоқдамиз», — деб изоҳ берди Фу Ин.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)