Франция парламенти депутати Жак Мияр мамлакат адлия вазирлигига ноқонуний муҳожирлар ўртасидаги никоҳларни ман этиш таклиф қилинган сўров йўллади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Мазкур сўров Франциядаги бир неча шаҳарлар расмийлари томонидан ноқонуний муҳожирлар ўртасидаги никоҳларга рухсат берилишига нисбатан акс-садо бўлди.
Депутатга кўра, бундай никоҳлар назоратсиз миграция ва бошқа давлатлар билан муносабатлар мураккаблашишига олиб келиши мумкин.
«Францияда шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини аниқламай туриб, никоҳ тузилишига йўл қўйиб бўлмайди», — дейилади Жак Мияр йўллаган сўровда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)