Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Шотландия мамлакат таркибида қолиши унинг учун «асосий вазифа» эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
The Telegraph нашрига кўра, Мэй Шотландия ҳукуматини «мустақиллик ғоясига берилганлик»да айблади ва «сиёсат ўйин эмаслиги»ни писанда қилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Буюк Британия бош вазири Шотландия Евроиттифоқнинг бир қисмига айланишига ишонмаслигини билдирганди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)