1 мартнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ўзбекистонда Наврўз байрамига тайёргарлик бошланди. У умумхалқ сайиллари шаклида ўтказилади.
2. ОАВ: ИШИД етакчиси тарафдорларига видолашув нутқи билан мурожаат қилди. Абу Бакр ал-Бағдодий ўз чиқишида гуруҳнинг яқинда бўлиб ўтган жанглардаги мағлубиятини тан олди.
3. Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучлари Собиқ иттифоқ даврида ишлаб чиқарилган эскирган ҳарбий самолётларни сотмоқчи. Бунда гап еттита МиГ-29, бешта Су-27 қирувчилари, битта Су-25 ҳужумчи самолёти ва 22 та Су-17 қирувчи-бомбардимончи самолётлар ҳақида бормоқда.
4. «Ўзавтосаноат» Matiz’нинг янги қиёфаси ҳақида тарқалган миш-мишлар бўйича раддия берди. Тармоқларда қиёфаси ўзгартирилган уч хил Matiz’нинг суратлари тарқалган эди.
5. Фотогалерея: Тошкентдаги қиш манзаралари. Тақвим бўйича қиш «расман» тугади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)