Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Жанубий Корея Халқаро ҳамкорлик бўйича агентлиги (KOICA) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.
KOICA делегацияси мамлакатга Тошкент ахборот технологиялари университетида ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш орқали инновациялашган таълимий муҳитни ривожлантиришга оид лойиҳа бўйича бирламчи тадқиқотларни олиб бориш учун ташриф буюрди.
Учрашувда ахборот технологиялари соҳаси учун кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик, жумладан, Тошкент ахборот технологиялари университетида масофавий таълим ва электрон кутубхона тизимларини татбиқ қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Қайд этилганидек, ТАТУ ҳамда KOICA ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожланиши Ўзбекистонда халқаро талабларга мос мутахассислар тайёрлашдаги навбатдаги муҳим қадам бўлади.
Томонлар таълимда замонавий технологияларни жорий қилиш бўйича ТАТУ ва KOICA ўртасидаги лойиҳанинг дастлабки ҳаракатланиш режасини тезкорлик билан ишлаб чиқилишини келишиб олди.
Изоҳ (0)