Исломободда Ўзбекистон—Покистон савдо уйининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Маҳаллий ОАВга кўра, маросим Ўзбекистоннинг Исломободдаги элчихонасида ўтказилган. Унда Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов иштирок этди.
Улуғбек Рўзиқулов ўз чиқишида Ўзбекистон маҳсулотлари Покистонда қизиқиш уйғотишига умид билдирди.
Изоҳ (0)