Малайзиянинг Сепанг шаҳар суди Индонезия ва Вьетнам фуқаролари бўлган икки аёлга Куала-Лумпур аэропортида КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг акаси Ким Чон Намни ўлдиришда айблов эълон қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Вьетнамлик 29 ёшли Доан Тхи Хуонг ва индонезиялик 25 ёшли Сити Айсиа Малайзия жиноий кодексининг 302-моддаси бўйича айбланмоқда.
Мамлакат қонунчилигига кўра, мазкур модда бўйича мамлакат олий суди томонидан ўлим жазоси белгиланиши мумкин.
Индонезиялик маҳбус аёлнинг адвокати ушбу иш бўйича суд муҳокамаси бир неча ойдан сўнг бошланишини маълум қилди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)