ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий ўз чиқишида гуруҳнинг яқинда бўлиб ўтган жанглардаги мағлубиятини тан олди. Бу ҳақда Найнава вилоятидаги манбага таяниб, Alsumaria телеканали маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Ал-Бағдодий чиқишини видолашув нутқи деб атади, уни ИШИД тарғиботчилари орасида тарқатди ва гуруҳга нима бўлаётганини изоҳлади. Тарғиботчилар гуруҳ Найнава вилояти ва Ироқнинг бошқа қисмларида учраётган мағлубиятлар ҳақида гапиришни бошлади», — дея таъкидлаган манба.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ғарбий Мосулдаги ИШИД етакчилари шаҳардан қочиб, жон сақлаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)