Франция президентлигига номзод Франсуа Фийоннинг турмуш ўртоғи Пенелопа уйда ва унга нисбатан ҳеч қандай ҳуқуқий ҳаракатлар амалга оширилмаган. Бу ҳақда Фийонга яқин манба Le Figaro нашрига маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
Шу тариқа Mediapart нашрининг Twitter’даги саҳифасида жойлаштирилган Пенелопа Фийон гўё ҳибсга олингани ҳақидаги хабар инкор этилди. Франсуа Фийоннинг ўзи бу борада баёнот билан чиқиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, январь охирида Франция прокуратураси Пенелопа Фийон парламент депутати бўлган турмуш ўртоғининг ёрдамчиси вазифасини бажармай, маош олиб келгани ҳақидаги маълумотларни текширишга киришди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)