Қозоғистонда ҳокимият тармоқлари ўртасида ваколатларни тақсимлаш бўйича конституцияга тузатишлар киритиш муҳокамаси доирасида келиб тушган таклифлар орасида инглиз тилига расмий мақом бериш таклифи ҳам бор. Бу ҳақда мамлакат президенти маъмурияти раҳбари Одилбек Жақсибеков маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Умумхалқ муҳокамаси жараёнида давлат тили ролини кучайтириш ва инглиз тилига расмий мақом бериш юзасидан таклифлар ҳам билдирилди. Шунингдек, таклифлар орасида этник қозоқлар учун фуқароликка қабул қилишни енгиллатиш, ўлим жазосини буткул бекор қилишдан тортиб, уни қўллаш ҳолатларини кенгайтиришгача бор», — дея таъкидлади мансабдор ҳокимият тармоқлари ўртасида ваколатларни тақсимлаш бўйича ишчи гуруҳ йиғилишида.
Маълумот учун, 17,7 миллион аҳолига эга Қозоғистонда давлат тили қозоқ тили ҳисобланади. Шу билан бирга, давлат ташкилотлари ва ўз-ўзини бошқариш идораларида рус тили ҳам расман қўлланади.
Изоҳ (0)