АҚШ президенти Дональд Трампнинг Буюк Британияга ташрифи июнь ойидан октябрь ойига кўчирилди. Бу ҳақда The Sun манбаларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«АҚШ президенти ва Британия бош вазири Тереза Мэй ташрифни кузгача, Трампнинг мусулмон муҳожирларни мамлакат ҳудудига келишини ман қилувчи фармони атрофидаги баҳслар тинчигунча қолдиришга келишиб олди. Трамп бу борадаги хавотирини Мэй билан икки ҳафта олдин бўлиб ўтган телефон орқали мулоқоти чоғида билдирди», — дейилади нашрда эълон қилинган мақолада.
Маълумот учун, Трампнинг Лондонга ташрифига қарши петицияни 1,86 миллион британиялик қўллаб-қувватлади, мамлакатда ўн минглаб киши қатнашган норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)