АҚШ президенти Дональд Трамп иммиграция бўйича янги фармонини имзолашни кечиктирди. Бу ҳақда Оқ уй маъмуриятининг юқори мартабали вакилига таянб, CNN маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
Мазкур қарор 28 февраль, сешанба куни кечки пайт, Трампнинг Конгрессдаги чиқиши ҳақидаги ижобий баҳолардан сўнг қабул қилинди.
«Фармоннинг имзоланиши президентнинг Когрессдаги нутқидан кейинги ижобий таассуротларни йўққа чиқариши мумкин. Биз бунинг учун қулайроқ вақтни кутяпмиз», — дея таъкидлади манба.
Телеканалга кўра, Трамп фармонни шу ҳафта якунида имзолаши мумкин.
Изоҳ (0)