Боливия президенти Эво Моралес АҚШ ҳукуматининг ҳарбий харажатларни 54 миллиард долларга ошириш режасини танқид қилди ва Вашингтонни урушлардан фойда кўришга уринишда айблади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Муҳожирлар учун деворлар, АҚШ ҳарбий хуружлари учун қўшимча 54 миллиард доллар... Бундан ўлим иси келмоқда. Урушлар қурол сотиш учун ўйлаб топилади. Урушлар ҳисобига ҳаёт кечириш геноциднинг ўзгинаси. Ўлимлар ҳисобига яшаш инсонийликка хос эмас», — дея ёзув қолдирган Боливия раҳбари Twitter’даги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат янги бюджетини тузишда мудофаа харажатлари 54 миллиард долларга кўпайтирилишини маълум қилди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)