Давлат рақобат қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғининг виртуал қабулхонаси ишга туширилди.
Тошкент вилояти ҳудудида давлат мулки объектларини хусусийлаштириш, уларни ижарага олиш, истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, корхоналарни молиявий соғломлаштириш, банкротлик ва давлат рақобат қўмитаси ваколати доирасига кирадиган бошқа хизматлар бўйича мурожаат, шикоят ва таклифларни qabul.gkk.uz/toshvil электрон манзилига йўллаш мумкин.
Шунингдек, ҳудудий бошқарманинг «Ишонч телефони» (371 230-41-81) ҳам фаолият юритмоқда.
Изоҳ (0)