«Оскар» мукофоти билан тақдирлаш маросимида бошловчилик қилган комик Жимми Киммел Twitter’даги саҳифаси орқали АҚШ президенти Дональд Трампга хабар ёзди.
«Тақдирлаш маросими икки соатдан ортиқ давом этмоқда, Дональд Трамп эса ҳали биз ҳақимизда ёзмади. Мен ундан хавотирдаман», — деди бошловчи.
Шундан сўнг Киммел «Ҳой, Дональд Трамп, уйғоқмисан?», деб ёзди.
Аввалроқ президентнинг матбуот котиби Трамп маросимни кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб беришдан бош тортган эди. У давлат раҳбари 26 февраль, якшанба куни Оқ уйда губернаторлар учун тадбир уюштираётганлигини эслатиб ўтганди.
Изоҳ (0)