Россия ва Қозоғистон президентлари Владимир Путин ва Нурсултон Назарбоев норасмий муҳитда мулоқот қилди, деб ёзади «РИА Новости» Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб.
Давлат раҳбарлари 26 февраль, якшанба кунини биргаликда ўтказиб, Олмаота яқинидаги тоғ-чанғи курортида сайр қилди.
Етакчилар 27 февраль, душанба куни Олмаотада расмий учрашув ўтказиши кутилмоқда, шундан сўнг Путин Тожикистон ва Қирғизистонга ташриф буюради.
Путиннинг ушбу уч мамлакатга ташрифи Россиянинг улар билан дипломатик алоқалар қурганига 25 йил тўлишига бағишланади.
Изоҳ (0)