Афғонистоннинг Қундуз вилоятида «Толибон» ҳаракати етакчиларидан бири ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят губернатори маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Операция 26 февраль, якшанба куни амалга оширилди.
«Разведка маълумотларига таяниб, толиблар истеҳкомига учувчисиз учиш қурилмаси ёрдамида зарба берилди. Ҳужум натижасида жангариларнинг Қундуз вилоятидаги етакчиси мулла Абдул Салом ва унинг икки шериги йўқ қилинди», — дея таъкидлади губернатор.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)