Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг маслаҳатчиси Илнур Чевик ИШИД террорчилик ташкилоти устидан ғалаба қозонилгандан сўнг, Туркия Сурияда қолмаслигини маълум қилди, деб ёзади «Коммерсант.ru».
Туркия Сурия устидан ҳеч қандай назоратни ўрнатишни истамайди, у шунчаки ИШИД устидан ғалаба қозониш, уни йўқ қилиш истагида. Бизнинг Сурияда қолиш ниятимиз йўқ: ИШИД устидан ғалаба қозонишимиз билан, агар мамлакат ҳудуди етарлича ҳимояланса ва террорчилар ҳеч қачон қайтмаслигини англаб йэтсак, Туркия ушбу мамлакатда ортиқ қолмайди.Эслатиб ўтамиз, Туркия 2016 йилнинг 24 августида ИШИД жангариларига қарши «Фрот қалқони» операциясини бошлаган эди. Операциядан кўзланган мақсад Суриянинг Туркия билан чегарасини террорчилардан тозалаш экани айтилган эди.Илнур Чевик, Туркия президенти маслаҳатчиси
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)