Суриянинг Ал-Боб шаҳри шимоли-ғарбида содир этилган теракт оқибатида 48 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Sky News Arabia телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Al Jazeera манбаларига кўра, террорчи-худкуш 24 февраль, жума куни ўзини автомобилда портлатиб юборган.
Теракт Сурия озодлик армияси жангчиларига қаратилгани билдирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ мазкур тузилма расмий вакили Ал-Боб шаҳри ИШИД жангариларидан тўлиқ озод этилганини маълум қилганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)